Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ОЧ-2016да қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди

Oбуна бўлиш
ОЧ-2016 Ҳиндистонда 2016йил 15 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси  квалификация ўйинларида Яман ўсмирлар жамоасини енгиб Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё —2016 чемпионатига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Сараловчи ўйинида Ўзбекистон жамоаси Малдив ороллари, Фаластин ва Яман терма жамоалари билан учрашди.

“Асосий қийинчилик, Фаластин жамоаси билан ўйнаганимизда бўлди. Улар мезбон жамоа бўлгани учун томошабинлар томонидан кучли мададга эга эдилар. Бизнинг жамоа, юқори мавқэдаги ўйинларда ўйнаш тажрибаси кам бўлганлиги учун, стандиондаги тайзиқ остида ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин эди”, — деди Федерация вакили.   

Ўзбек футболчилари сараловчи ўйинларни эпчил бошлашди. Улар Малдив ороллари терма жамоасини 8:0 ҳисобида енгдилар. Ушбу ўйинда Расул Йўлдошев ва Абдуназир Абдурахмонов 3тадан гол уришди.

Ўзбекистонликлар Фаластин жамоаси олдида ҳам бўш келмади. Улар биринчи таймдан 4:0 ҳисоб билан ишончли имтиёзни қўлга киритди. Умумий ҳисоб 6:0.

ОЧ-2016га йўлланма учун бўлган охирги ўйинда, Ўзбекистон жамоаси Яман билан ўйнади. Рақиб жамоа ҳам 8та гол билан икки ғалабага эришган, бирорта ҳам тўп ўтказмаган эди.

Суҳбатдош фикрича, Яман кучли жамоа, лекин майдон ўртасида ўйин ташкил қилишда  маълум муаммолар борлигини кўрсатди.

Ушбу ҳолатдан Ўзбекистон жамоаси фойдаланишга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг биринчи қисмида жамоалар бирғбирини ўрганишди.

Расул Йўлдошев 23 минутда биринчи голни уриб ўйин қаҳрамонига айланди. 35 минутда Яман жамоаси ҳисобни тенглаштирди, лекин ундан 2 минут кейин Ўзбекистон жамоаси яна устунликка эган бўлди 2:1. Шундан кейин Ўзбекистон устунликни қўлдан бой бермасдан ҳисобни 5:2 гача олиб борди.    

Саралав ўйинларини Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси умумий голлар ҳисобини 19:2 билан якунлади.

 

Янгиликлар лентаси
0