McDonald’s 320 минг жарима тўлади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишМосква Пушкин майдонидаги Макдоналдс қаҳвахонаси
Москва Пушкин майдонидаги Макдоналдс қаҳвахонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москваликка маънавий зарар учун "Макдоналдс" 320 минг жарима тўлади.

 

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Москва шаҳар Твер район суди "Макдоналдс"дан москвалик фойдасига 320 минг рубл ундириб олди. РИА Новости суд матбуот хизмати хабари асосида хабар берди.

Даъвогар "Макдоналдс"дан 5 млн рубл талаб қилган. "Макдоналдс" бўлса 100 минг рубл тўлашга рози бўлган.

“Суд улар талабини қисман қондириб 300 минг кўрилган маънавий зарар учун жарима ва 20 минг харажатларни қоплашга тўлашга қарор чиқарди,” — дейилган матбуот хизмати хабарида.   

Эслатиб ўтамиз шу йилнинг апрел ойида москвалик рафиқаси ва 3 ёшли қизчаси билан "Макдоналдс" қаҳвахонасига келган. Буюуртмани бериш вақтида касса ходими қайноқ кофени тасодифан тўкиб юборган. Бунинг оқибатида касса ёнида турган 3 ёшли қизча бўйни ва танаси куйган.

 

Янгиликлар лентаси
0