Тошкентда АПБ белбоғи титули учун жанг ўтказилади

Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида, Қозиғистон, Руминия, Сербия ва Ўзбекистон спортчилари иштирокида 4 жанг бўлиб ўтади.

ТАШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев 19 сентябрда, ўзининг азалий рақиби бўлган қозоғистонлик Берик Абдрахмонов билан учрашади, Sputnik мухбири хабарига кўра.   

Жанг 3 минутли 12 раунддан ташкил топган. 2015 йилда спортчилар учун бу биринчи учрашув эмас. Январ охирида айни шу икки спортчи орасида, 60кг вазнда АПБ белбоғи учун жанг бўлиб ўтганди. Ушбу жанг Астанада Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) томонидан ташкил қилинган эди. Ўшанда кичик имтиёз билан — 77:75, 77:75, 78:74 Берик Абдрахмонов ғалаба қозонганди.

“Менга ўз юртдошларим олдида рингга чиқиш анча мушкул бўлганди. Ишқибозлар олдидаги жавобгарлик бурчидан жуда сиқилгандим. Ҳозир ҳеч қанақа хавотир йўқ, мен бутунлай таёр ва фикрим жам. Ким кучли эканлигини ринг кўрсатади.” – деди  қозоғистонлик боксер.

Хуршид Тожибоевнинг сўзларига қараганда, ўтган жангдан кейинги давр бекор ўтмади, жамоа рақиб жангларини кўздан кечириб унинг тактикасини ўрганиб чиққан.  

“Мен ҳозир жуда катта жавобгарлик ҳис қилаяпман, чунки жанг Тошкентда ўтаяпти. Юртдошларимга ғалаба совға қилиб Ўзбекистон байроғини кўтаргим келаяпти. Рақибни бир неча “кутилмаган совғалар” кутаяпти, бир-икки қизиқ тактик приемлар бор”, — деди Ўзбекистонлик боксер.  

Ўзбекистон Бокс федерацияси раиси Бехзод Миртимиров сўзларига қараганда Тожибоев техник жиҳатдан яхши таёрланган ва жисмонан жуда қобилиятли боксер. Унинг айни шу хусусиятлари бўлғуси жангда қўл келиши керак.

AIBA президенти Чинг-Куо Ву фикрича, ушбу янги тур  - ассоциациянинг яқин келажакдаги энг зарур тадбиридир. Тактик томондан қизиқ бўлган икки боксер орасида бўладиган ушбу жанг жуда қизиқ. Агар даъвогар ғолиб бўлса бу Ўзбекистонда боксни ривожлантириш борасида катта воқеа бўлади.

АПБ серияси – бу ҳаваскор ва профессионал бокс аралашмасидир. Узоқ давом этадиган қизиқарли томоша бўлиши билан бир вақтда у боксерларга Олимпиадада қатнашиш имконини беради.

10 оғирлик тоифасида 8тадан боксер қатнашади. Улар ўзаро 4 жанг ўтказиб, финалда энг кучи икки боксер чемпион титули ва Олимпиадага йўлланма учун жанг қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0