ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент йилнинг энг йирик кўргазмасига таёргарлик кўраяпти. Ўзэкспомарказда 26 октябрдан 2 ноябргача IХ Халқаро Саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси очилади. Ташкилий қўмита аъзоси Sputnik мухбирига хабар берди.
Бугунги кунда экпозициялар учун майдони 20 минг квадрат метр бўлган 4 павилион, 2 атриум ва 3 очиқ кўргазма майдончаси банд қилинган.
“Қатнашишни хохлаган корхоналар сони жуда кўп бўлганлиги учун, биз ярмарка расмий сайтида махсус онлайн-буюртма формани ишга туширдик. Ундан ташқари Ўзбекистоннинг 2100 саноат корхоналари ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни қамраб олган ярмарка каталоги нашр қиламиз”, — деди суҳбатдош.
Ўзэкспомарказда мамлакат саноатиниг сара маҳсулотлари Ўзбекистонлик ва чет эллик мижозларга тақдим этилади.
“Кўргазма миқёсини фақатгина бир маълумотга қараб тушунса бўлади. Ўтган йили унда қўл қўйилган шартномалар умумий нархи 7,2 миллиар долларни ташкил қилди. Энг йирик шартномалар Россия (29%), Қозоғистон (22%) ва Хитой (10,5%) мамлакатлари харидорлари билан тузилди”, — деди ташкил қўмита вакили.
Анъанага кўра Ярмарки икки қисмга бўлинган – баҳорги ва кузги. Шу қаторда вилоятларда ҳам маҳаллий ярмаркалар бўлиб ўтди. Маҳаллий ярмаркаларда тузилган шартномалар қиймати 377,5 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилгидан 24,5% га кўп.