Тошкентда германиялик фото суръатчи Арно Фишернинг кўргазмаси очилди

© Арно ФишерАрно Фишер 1960 йиллар фотосуръати
Арно Фишер  1960 йиллар фотосуръати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатли фотосуръатлар кўргазмаси 17 октябргача давом этади.

 

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон Тасвирий Санъат галереяси буюк немис фотосуръатчиси Арно Фишернинг кўрагзмасига таклиф қилади.

Кўргазмада ҳужжатли суръат устасининг 100дан ортиқ ишларини кўриш мумкин. Ташриф буюрувчилар унинг Берлин девори қурилиши олдидан туширилган таниқли суръатлар сериясини томоша қилишлари мумкин. Айни шу кадрлар бир вақтлар суръатчини дунёга машҳур қилганди. “Девордаги ёриқ” фотосуръати кўп вақтлар давомида иккига бўлинган Берлин тимсолига айланганди.

“Германияда Фишер, бир неча авлод фотосуръатчиларини тарбия қилган, таниқли педагог сифатида танилган. Унинг исми эса суръат усталари ижодга ҳалигача нуфузли ўрнак бўлиб қолмоқда”, — деди кўргазма очилишида унинг ўқувчиларидан бири Франк Гаудлиц.

Гаудлицнинг ўзи Тошкентда ёш суръатчиларга бир неча мастер-класслар ўтказмоқчи.  

Фишер фақат ҳужжатли суръатлари билан эмас, балки ўзининг оқ-қора портретлари билан ҳам машҳур. Унинг таниқли немис актрисаси Марлен Дитрих фотосуръати, актрисанинг ўзига ҳам жуда ёққан. Шу қаторда кўрганмада суръатчининг "Sibylle" мода журнали учун туширилган фотосуръатини ҳам томоша қилса бўлади.

Фотограф 1927 йилда Берлиннинг ғарбий қисмида туғилди. У Олий ҳайкалтарошлик мактабида ва Берлин тасвирий санъат мактабларида ўқиган. Фишер кўп марта Шарқий Германия, Чехословакия, Полша мамлакатларига саёҳат қилган. Лейпцигдаги визуал санъат мактабида дарс берган. 2001 йилда ўз суръатчилик мактабини очиб у ерда 5 йил дарс берди. У 2011 йил вафот этди, ўз рафиқаси Сибалле Бергман вақотидан бор-йўғи 10 ой кейин.

 

Янгиликлар лентаси
0