ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Компания сайтида тарқатилган расмий маълумотга қараганда TeliaSonera Евросиё минтақасини, шу жумладан Ўзбекисонни ҳам, секин-аста тарк этади. Бундан буён компания асосий эътиборни Европа ва Швеция регионларига қаратади.
“Компания Директорлар кенгаши вазиятни чуқур ўрганиб чиқиб, акциядорларимиз, мижозларимиз ва ходимларимиз учун энг яхши йўлни танлади. Бу стратегияни самарали амалга ошириш учун биз TeliaSoneraнинг Евроосиё мамлакатларидаги иштирокини қисқартирамиз.” — деди компания Директорлар кенгаши раиси Мари Эрлинг.
Шу кунга қадар компания Евроосиёдаги Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Грузия ва Непал мамлакатларида иш олиб борарди.
Ўзбекистонда TeliaSonera 7 йилдан бериишлайди. Шу давр ичида компани 8,5 млн мижоз, жойларда 22 идорага бўлди.