Назарзода тўдасини йўқ қилишга қаратилган операция тугади

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишМахсус операция давомида десант тушириш
Махсус операция давомида десант тушириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чоршанба куни Рамит тоғ дарасида охирги 8 жангари йўқ қилинди.

 

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Тожикистонда Абдуҳалим Назарзода тўдасини йўқ қилишга қаратилган операция тугади, деб хабар берди Тожикистон ИИВ вакили РИА Новостига.

Ички ишлар маълумотига қараганда, жангариларнинг исми шарифи уларнинг шахси аниқлангандан кейин эълон қилинади.

“Тўданинг охирги 8 жангариси Рамит тоғ дарасида бир соат олдин йўқ қилинди”, — деб хабар Sputnik мухбирига суҳбатдош.

4 сентябр куни Душанбе ва Вахдатда қуролли босқинчилик уюштирилди. Унинг оқибатида 9 милиция ходими ҳалок бўлди ва катта миқдорда қурол яроғ ўғирланди. Ҳуқуқни сақлаш органлари бу жиноятда собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзодани айблашди.

Алфа гуруҳи жангчилари - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда “Алфа” гуруҳи командири ҳалок бўлди

Ҳукумат хабарига қараганда Абдуҳалим Назарзода юздан ортиқ ходимларни ўз томонига оғдирган ва қўл остидаги ҳарбий қисмлардан “уч КамАЗ” қурол-яроғ билан Рамит тоғ дарасига яширинган. 11 кундан бери давом этаётган махсус операция давомида Назарзоданинг 120 дан зиёд тарафдорлари қўлга олинди, 30га яқини йўқ қилинди.  

 

Янгиликлар лентаси
0