ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга фуқароларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида давлат хизматлари тизимини ривожлантиришга 450 минг долларлик грант маблағи ажратди, хабар берди банк матбуот хизмати.
Маблағ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойҳаларга йўналтирилади.
“Лойҳанинг асосини, “ягона дарча” тарзида ишлайдиган, бутунлай янги бирлаштирилган идоралар тизимини ташкил қилишдир”, — деди матбуот хизмати.
Жаҳон банки 400 минг доллар маблағни Ўзбекистондаги кўчмас мулк ягона базасини ташкил учун ажратган.
Ундан ташқари, икки районда биринчи бўлиб аҳолини иш билан таъминлаш маркази очилади. Ушбу марказларда ахборот технологияларига асосланган бошқариш тизими жорий қилинган бўлиб улар ишни автоматлаштиришга мўлжалланган.
Лойҳа мақсади – йиғилган маълумотлар асосида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида шундай идоралар очиш учун йўриқнома таёрлаш ва ижтимоий ёрдам олувчилар рўйхатини тузиш.
Ушбу оператив ижтимоий изланишлар траст фонди ҳомийлари Буюк Британия, Россия, Швеция, Норвегия ва Австралия давлат ҳукуматлари.
Ўзбекистон 1992 йилдан бери Жаҳон Банки аъзоси. Шу вақтгача, ушбу кредит ва молиялаш ташкилоти Ўзбекистонга ёрдами 2 миллиард доллар атрофида умумий ёрдам кўрсатди.