ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик туроператорлар Белоруссиялик туристларни Самарқанд ва Бухорони томоша қилишга таклиф қилишди, деб хабар берди Sputnik Беларусь.
Белоруссия миллий туризм агентлиги директори вазифасини бажарувчи Григорий Померанцев давра суҳбати пайтида, икки томоннинг ўзаро туристик оқимларини кўпайтиришга катта имконияти бор, деди.
“Биз эсдан чиқарган, лекин севимли йўналишларимизни қайта тиклашимиз мумкин. Ўзаро ташрифларга бўлган қизиқишннг ўсиши Тошкент–Минск–Тошкент авиа чипталарининг нархини пасайишига сабаб бўлади.” – деди у.
Померанцевнинг айтишига қараганда Белоруссиялик туристларни Ўзбекистоннинг қадимий дурдоналари Самарқанд, Бухоро ва Тошкент қизиқтиради.
Ўзбекистонлик туроператорларнинг фикрича, ўзбекларни Белоруссия табиати, ўрта аср қалъалари ва қишлоқ хўжалиги туризми (эко туризм) қизиктиради.
“Бизда, Ўзбекистонда Чехия санатория туризмига эҳтиёж катта, лекин у ерда қиммат, кунига 100 доллардан зиёд, яна виза муаммолари мавжуд. Биз хохлаймизки Белоруссия курортлари Чехия ўрнига ўрин бўлсин”, — деди Ўзбекистон турфирмаларидан бирининг раҳбари.
Бир неча кун Белрусда меҳмон бўлган Ўзбекистон бизнес вакиллари, белорусларнинг тоқатига, хотиржамлигига ва хуш кўнгиллилигига ҳайрон бўлишди. Улар белоруслар қандай қилиб бу “совет хусусиятларини” сақлаб қолишганига қизиқди.
Белоруссиялик туроператорлар Белоруссиянинг Ўрта асрларда қурилган қалъаларини, Сталин чизиғи, унитилмас табиат, қишлоқ-фермер хўжаликлари ва белорус миллий таомлари билан таништиришди.
Ўзбекистонлик туроператорлар Белоруссиядаги уч кунлик саёҳатларни Европа саёҳатлари билан бирлаштиришни таклиф қилишди.