Затулин: КХШТ ёрдамига бошқа давлатлар муҳтож бўлиши мумкин

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишКоллектив оператив кучлари
Коллектив оператив кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта Осиёда янги хавфлар пайдо бўлиши натижасида КХШТ аҳамияти кучаймоқда.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik, Анна Столярова. Душанбеда ҳозири кунда КХШТ Кенгаши ўтказилмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белоруссия ва Арманистон раҳбарлари Ўрта Осиёдаги ҳозирги вазиятни ва ташкилотнинг келажакдаги ҳарбий ривожланиш истиқболларини муҳокама қилмоқдалар.

КХШТ фаолияти ҳозирги кунда нима сабабдан айнан Ўрта Осиёда долзарб бўлиб қолмоқда, ушбу саволга Sputnik мухбирига, МДҲ давлатлари институти директори ва Россия Ташқи Мудофаа сиёсати кенгаши аъзоси Константин Затулин, жавоб берди.

Ҳарбий операция вақтидаги Кенгаш

Суҳбатдош Кенгашнинг Душанбеда, айни шу кунларда, яъни бир неча кун олдин содир бўлган исённи бартараф этиш ҳарбий операцияси  олиб борилаётган бир пайтда, ўтказилаётганлигига алоҳида эътибор берди.

“Нотинч ҳодисаларга қарамасдан, Кенгашнинг Душанбеда ўтказилаётганлиги бу КХШТ аъзоларининг “қайноқ нуқталар”га боришдан қўрқмасликлари ва Тожикистон ўз ҳудудини тинч жой деб билишининг белгисидир”, – деди Затулин.

Эксперт сўзларига қараганда, Ташкилот кенгайиши ҳақида расмий маълумотлар йўқ, лекин унинг фаолияти айнан Ўрта Осиёда долзарб бўлиб бормоқда.  

Эксперт фикрича: “Ўрта Осиё ”Ислом давлати” таҳдид солаётган ҳудудлардан бири ва Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон каби мамлакатлар бу хавф олдида ҳимоясиз бўлганлиги учун, КХШТ – бирлаштирувчи ташкилот сифатида жуда керак бўлиши мумкин”.  

Янги хавфлар хавотир қилишга мажбур қилади

Ўзбекистон аввалига ҳар қандай давлатлараро уюшмаларга ишонқирамай қараганинни, кейинчалик Афғонистон ва бошқа ташқи таҳдидлар пайдо бўлгач КХШТга аъзо бўлганини айтди.

Ҳозир, Затулиннинг сўзларига қараганда, янги хавф пайдо бўлган, бу — “Ислом давлати”, унинг таркибида Россия ва бошқа МДҲ давлатлари аъзолари бор.

“Менинг фикримча, келажакда КХШТга эҳтиёж янада ошади ва унинг ёрдамига нафақат Ўзбекистон, балки Турманистон ҳам муҳтож бўлиши мумкин”, — деб  фараз қилди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0