Душанбеда КХШТ(ОДКБ) Кенгаши бўлиб ўтади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишКҲШТ
КҲШТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда регион хавфсизлиги масалалари кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тожкистон пойтахтида КХШТ Кенгаши учрашувига таёргарлик кўрилмоқда. 14-15 сентябрда Душанбеда КХШТ навбатдаги Кенгаши учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда Тожикистон президенти Эмомали Рахмон, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Армения президенти Серж Саргсян, Белоруссия президенти Александр Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин қатнашади.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков, КХШТ Кенгаши  ўтказишдан олдин, Тожикистон ва Душанбеда ҳозирги пайтда вазият тинч эканлигини таъкидлади.

Россия президенти Тожикистонга икки кунлик ташриф билан келади. Ташриф давомида регион хавфсизлигига оид бир қатор масалалар, хусусан исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода билан боғлиқ бўлган ҳолат ҳам кўриб чиқилади. Ташрифининг биринчи кунида, Путин Эмомали Раҳмон билан алоҳида учрашади ва КХШТ раҳбарларининг норасмий  кечги овқатида қатнашади.

Икки мамлакат раҳбари  ушбу йил 9 май байрам намойишида Москвада ва 8 июлда Уфада учрашишган эди. Ундан ташқари 5 сентябр куни В. Путин телефон орқали Тожикистон раҳбариятига республикада осойишталикни сақлашда ҳамдарлик билдирганди.

“Албатта, биз ҳар қандай ёрдам ва сиёсий мадад беришга таёрмиз. Менинг фикримча бу учрашувда асосий масалалардан бири бўлади. Эмомали Раҳмон ўз навбатида бўлиб ўтган воқеаларнинг тафсилотлари билан таништиради ва вазиятни барқарорлаштириш йўлида қилинган ишлар ҳақида маълумот беради” – деди Россия президенти ёрдамчиси.   

Ундан ташқари, музокаралар чоғида ҳимоя ва хавфсизлик ҳамда халқ хўжалиги борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.

КХШТ Кенгашининг иккинчи кунида Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашади. Урашувнинг марказий мавзуси — Қирғизистонни ЕОИИ (ЕАЭС)га қўшилиш мавзусидир.  

Музокаралар натижасида, томонлар замонавий чақириқ ва таҳликаларга бир хил ёндашиш борасидаги умумий баёнотга қўл қўйишади. КХШТнинг ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланади.

Кейинги йилда КХШТда Арманистон бошчилик қилади. Кейинги йилнинг сентябр-октябр ойларида “Бузилмас биродарлик — 2015” номли  тинчликпарвар кучларининг ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Коллектив Ҳамкорлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) 1992 йида, Россия, Арманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил қилинди. 2012 йилда Ўзбекистон КХШТни тарк этди. Ҳозирги кунда КХШТга юқоридаги беш мамлакат ва Белоруссия киради.  

КХШТ мақсади – тинчликни, халқаро ва регионал хавфсизликни мустаҳкамлаш. Колллективлик равишда аъзо мамлакатларнинг мустақиллигини ва территориал бўлинмаслигини таъминлаш.  Ташкилот аъзолари ушбу ташкилотда ўз ихтиёрлари билан, бошқа аъзоларнинг мустақиллигини сўзсиз тан олган ҳолда ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик шарти билан қатнашадилар. 

Янгиликлар лентаси
0