NEC корпорацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосквадаги "Останкино" телемаркази.
Москвадаги Останкино телемаркази. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япониянинг NEC компанияси Ўзбекистонда рақамли телевидениени ривожлантиради.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида  япониянинг NEC корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, — вазирлик сайти маълумотига кўра. Япония делегациясига компания президенти Нобухиро Эндо бошчилик қилди.  

 

 

Учрашувда NEC компаниясиниг Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаштириш ва рақамли телевидениега ўтиш жараёнига қўшган салмоқли ҳиссаси алоҳида таъклаб ўтилди ва унга юқори баҳо берилди.

Учрашув давомида телекоммуникация соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қуриб чиқилди. Хусусан, ер усти рақамли телесигналларини узатиш борасидаги истиқболли режалар шулар жумласидан. Бу борада Япония сармоядорлари иштирокида ташкил қилиниши мумкин бўлган бир неча лойҳалар ҳам муҳокама қилинди.

Айни кунда Ўзбекистон аҳолисининг 54% рақамли телевидение билан қамраб олинган, 2017 йилнинг охиригача мамлакат ҳудудини рақамли телесигнал билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилган.

Учрашувда телекоммуникация соҳасида малакали мутахассислар таёрлаш масаласига алоҳода эътибор қаратилди. Жумладан Тошкент Ахборот технологиялари университети ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Меҳмонлар ТАТУ ва Ўзбектелекомнинг телекоммуникация ва персонал ривожлантириш марказига ташриф буюуришди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0