ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йуллари" Европа мамлакатларига парвоз қилиш учун Европа Авиация Хавфсизлиги агентлигининг (EASA) рухсатномасини олди.
2014 йил май ойидан бошлаб Европа Иттифоқида ҳаво кемалари хавфсизлиги назоратини таъминлаш бўйича янги регламент кучга кирди – деб хабар берди Sputnik мухбирига компания вакили.
“Хавфсизлик инспекцияси рухсатномасини олиш учун авиакомпанияда муҳим ишлар қилинди” – хабар берди компания матбуот хизмати.
Компания ЕАSAга керакли ахборотнинг барчасини тақдим қилди – операцион фаолият, ҳаво кемалари ва учиш хавфсизлиги бошқарув тизимларининг тадбиқ қилиниши ҳақидаги маълумотлар.
Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 40дан ортиқ шаҳарга қатновлар ташкил қилган, 25 мамлакатда компания ваколатхоналари ишлаб келмоқда.