Ўзбекистон меҳнат мигрантлари ватанга 54% кам пул жўнатдилар

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСбербанк банкомати
Сбербанк банкомати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рублнинг қадрсизланиши оқибатида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалар миқдори камайди, лекин меҳнат мигрантлар сони камайишига олиб келмади.

 

ТОШКЕНТ, 10 сен —Sputnik. Меҳнат мигрантлари отмонида Ўзбекистонга жўнатилаётган пуллар ҳажми шу йилнинг биринчи ярмида 54% га камайди, деб хабар берди РИА Новости.

Марказий банк хабарига кўра, 2015 йилнинг бирнчи ярмида ўзбек меҳнат мигрантлари уйга 1,149 миллиард доллар юборишган. Бу ўтган йилга қараганда 54,7% га кам.

Жаҳон Банки маълумотига қараганда, Ўзбекистонга пул ўтказмалар йиллик Ялпи махсулотининг 11,7 % ни, мамлакат умумий экспорт даромадидан 45% ни ташкаил қилади.  

“Ўртача банк ўтказмаси миқдори бир йил аввал 660-670 доллар бўлган бўлса, ҳозирги кунда — 440-450 долларни ташкил қилади. Ушбу миқдор йил охиригача ўзгармайди,” — деб ўйлайди Central Asia Investments аналитики Илхат Тушев.

Унинг сўзларига қараганда, рублнинг ўсиши ва мигрантлар сонининг ўзгармаганлиги, пул ўтказмалар сонини барқарорлаштиришга олиб келади.

Россия ҳанузгача Ўзбекистон фуқаролари учун энг йирик чет эл меҳнат бозори бўлиб қолмоқда. Миграция қонунларининг мураккаблашиши, албатта, меҳнат ресурсларининг Россиядан оқиб кетишига олиб келади. Федерал миграция хизмати хабарига кўра, 2015 йил январда Россияда 2,200 миллион Ўзбекистон фуқароси бўлган бўлса, ҳозирга келиб 2,095 миллион Ўзбекистон фуқароси қолган.

Расмий статистика маълумотларига асосан, 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 441,8 минг иш жойи ташкил этилган.Ундан 100 минги Россиядан ватанига қайтиб келган мигрантлар учун мўлжалланган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0