ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Германиядан Тошкентга 30га яқин сарв дарахти олиб келинди, деб хабар берди "Экономическое обозрение".
Дарахтлар "Волга-Днепр" компаниясининг Ил-76ТД-90ВД юк самолети ёрдамида олиб келинди. Буюуртмачи талабига биноан, сафар жуда қисқа вақт — бир ҳафта — ичида амалага оширилда.
“Лейпцигдан тезкорлик билан бизнинг махсус юкловчи ускунамизни олиб келинди ва қутилар самолет остидаги юк эшиги (рампа) орқали темир излар ва юк ортгич ёрдамида ортилди”, — деди “Волга-Днепр” компанияси ходими Вячеслав Шахов.
Сарв дарахтлари баландлиги 7,5 метр бўлиб, Чехиянинг Брно аэропортида улар махсус яшикларга жойлаштирилди.
Шаҳар ҳокимияти 2016 йилда бўладиган ШҲТ давлатлари саммитига изчил таёргарлик кўрмоқда. Олдинроқ маълум қилингандек, Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек шоҳ кўчасини, 8 қаторли тезюрар шоссега айлантириб қайта қуриш режалаштирилган. Тараққиёт, Феруза ва Юзработ кўчалари ҳам замонавийлаштирилиши кутилмоқда.
Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Белоруссия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи давлат мақомида иштирок этади.