Аҳолининг 96% ўзини Ўзбекистон фуқароси деб ҳис қилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аҳолисининг миллий хусусиятлари бу: меҳнатсеварлик, ҳалоллик, кўнгилчанлик, меҳмондўстлик ва катталарга ҳурмат.

 

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамият фикрини ўрганиш маркази маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 96% ўзини Ўзбекистон фуқароси эканлигини ҳис қилади.

Ушбу сўров мақсади – республика аҳолисининг Мустақиллик йилларида “Миллий ўзлигини англаши” шаклланиш жараёни ва унинг тузилиши, миллатлараро мунособатларнинг ижобий барқарорлиги келажагини ўрганиш. Сўров республиканинг барча бурчакларидан турли миллат ва турли динга мансуб аҳоли орасида ўтказилди.

Сўралганларнинг 97%дан кўпининг фикрича: Ватан — бу туғилиб ўсган жой ва яшаётган уй тимсолидир. Улар мамлакат тарихи ва маданиятини яхши билишлари ва ўзларини ватанпарвар деб ҳисоблашларини маълум қилганлар. Кўпчиллик Ўзбекистон давлат герби ва байроғи билан мағрурланади. "Мустақиллик – бу тарихий ривожланишнинг зарур босқичи ва мамлакатнинг ажралмас бўлаги", — деб ҳисоблайди.

“Мустақиллик сизга нима берди” деган саволга – Ўзбекистонликлар – эртанги кунга ишонч, ўз келажагини эркин белгилаш ҳуқуқи  ва миилий урф-одатларни сақлаб қолиш имконияти, деб жавоб бердилар.   

Салкам 92 % аҳоли — Ўзбекистон бу кўп миллатли мамлакат ва конституция барча миллат ва дин вакилларига бир хил ҳуқуқ беради деб ҳисоблайди. Сўралганлар орасида турли миллат вакиллари борлигини ҳисобга олсак, бу аҳолининг мутлақ ҳамжиҳатликда яшаётгани ва келажакка ишонч билан қараётганининг гувоҳи бўламиз.  

 

 

Янгиликлар лентаси
0