Путин Тожикистон воқеаларини мамлакатда нотинчлик ўрнатишга уриниш деб баҳолади

© SputnikРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин ва Раҳмон 15 Сентябрда Душанбеда ўтказиладиган КХШТ саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказишга келишиб олишди.

 

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин шанба куни Тожикистон раҳбари  Эмомали Рахмон билан телефонда сўзлашди ва Душанбеда бўлиб ўтган воқеаларни мамлакатда нотинчлик ўрнатишга уриниш деб баҳо берди, дейилган Кремл сайтида.

“Россия раҳбари республикада бўлиб ўтган нохуш воқеаларни мамлакат ичида нотинчлик ўрнатишга қилинган ҳаракат деб баҳолади ва Тожикистон раҳбарига далда берди. 15 сентябрда ўтказилиши кутилаётган КХШТ саммитидоирасида Путин ва Раҳмон алоҳида учрашув ўтказишаг келишиб олишди”, ғ дейилган хабарда.   

Тожикистон ИИВ Душанбе ва Вахдатда содир бўлган ҳужумлар натижасида Тожикистон Мудофаа вазирлиги ва ИИВ ходимлари орасида бир неча қурбонлар ва яраланганлар борлигини хабар берганди. Ҳукумат хабарига кўра, ушбу тажовузлар собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилган. Назарзода Тожикистон президенти томонидан жума куни “жиноят содир этганлиги” учун лавозимидан бўшатилган эди.

Тожикистон собиқ вазир ўринбосари томонидан ташкил қилинган террорчи гуруҳни йўқ қилиш махсус операцияси икки кундан бери давом этаяпти. Душанбе ва вахдатдаги ИИ бўлимларига уюштирилган қуролли ҳужумлар натижасида ИИ ходимларидан 9 киши қурбон бўлди. Жиноий гуруҳнинг 9 аъзоси милиция томонидан қўлга олинди ва 13 аъзоси йўқ қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0