ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Республика МХХ республика ҳудудига ўғирланган саккиз тасвирни қайтаришди, деб хабар берди РИА Новости, МХХ матбуот хизмати маълумоти асосида.
Санъат асарларининг ватанга қайтиши икки мамлакат ҳуқуни сақлаш органларининг яқин ҳамкорлиги натижасида содир бўлди.
Тасвирлар Давлат Санъат музейидан ўғирланган бўлиб, улар орасида Алексей Николаевнинг “Қиз ва мевалар”, Оганес Татевосяннинг “Балиқ овида”, “Чойхона”, “Ургут йўли”, “Бухоро” тасвирлари бор.
Ўтган йил охирида Тошкент шаҳар суди музейсобиқ ишчиларидан бир гуруҳини 3 йилдан 9 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилган эди.
Ходимлар санъат асарларини сотишда айбланган эдилар. Жиноий гуруҳга музейнинг аввалги бош сақловчиси Мирфайзи усмонов бошчилик қилган.
Тергов ходимлари маълумотига қараганда, 15 йил давомида жиноятчилар 170 дан зиёд санхат асарларини қалбакисига алмаштириб, давлатга 20 миллион доллар зарар етказдилар.
Шу билан бир вақтда, яна бир жиноий иш Савицкий номли Қорақалпоғистон санъат музейидан тасвирлар йўқолиши мунособати билан қўзғатилди. У ерда ўғирланган асарларнинг умумий нархи 580 миллион сўмни ташкил қилди.