ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Озарбайжон шимолида магнитудаси 5,4 балл бўлган ер қимирлаши содир бўлди, деб хабар берди АҚШ Геология хизмати (USGS).
Ер ости силкинишлари тонгда маҳаллий вақт билан 7:49да бўлди.
Ер қимирлаш маркази Огуз шаҳридан 15км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, чуқурлиги 13.8 км ни ташкил қилди.