Ўзбекистон терма жамоаси Яманни 1:0 ҳисобида енгди.

© ИА "Жахон"Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаси ҳафтада Самвел Бабаян бошчилиги остидаги команда Филлипин терма жамоаси билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йил Жаҳон чемпионати 2чи саралаш босқичида Яман жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Пахтакор стадионида бўлиб ўтган "Н" гуруҳининг саралаш ўйинида, ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров қатнашмаган бўлса ҳам, миллий жамоа ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 51 минутида яккаю ягона голни Александр Гейнрих урди. Эндиликда мамлакат терма жамоасига яна уч очко йиғиш керак холос. Жамоанинг кейинги ўйини 8 сентябрда Филлипинга қарши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўйиндан бошлаб бошлаб курашишга киришди. Июнда бўлиб ўтган биринчи ўйинда жамоа Шимолий Корея жамоасидан мағлуб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, сараловнинг кейинги 3чи босқичига саккизта гуруҳ ғолиблари ва яна энг яхши натижа кўрсатган 4 жамоа чиқади.

 

Янгиликлар лентаси
0