Савицкий номли музейдан тасвирлар йўқолиши мунособати билан жиноий иш қўзғатилди

Oбуна бўлиш
Музейдан таниқли рассомлар қаламига оид беш тасвирнинг ҳақиқий нусхаси йўқолган

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон МХХ Игор Савицкий номли Қорақалпоғистон республикаси Давлат музейидан беш тасвирнинг йўқолиши мунособати билан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди ўзбекистон телевидениесининг “Ахборот” дастури.

Телеканал хабарига кўра, ҳуқуқни сақлаш органлари ва соҳа мутахассислари музейда текшириш ўтказишди. Санъатшунослар ултрафиолет нури ёрдамида музей фондидан 800 тасвирни кўздан кечириб чиқишди.

Текшириш натижасида Ганнинг “Дам олишда”, Кашинанинг “Овулда”, Сафронованинг “Шляпали аёл”, Турусованинг “Узум”, Қорахоннинг “Лола тераётган аёллар” тасвирларининг сохтаси сақланаётганлиги аниқланди.  Уларнинг асл нусхалари, йўқолган бўлиши мумкин.

“Тасвирий санъат экспертизаси хулосасига биноан йўқотилган асарларнинг умумий қиймати 581 млн 625 минг сўмни ташкил қилади”, — дейилган лавҳада.

Август ойининг охирида музей директори Мариника Бобоназарова ўз вазифасидан бўшади. Кейинроқ, у аризасини қайтариб олганини маълум қилди. Бобоназарованинг сузларига қараганда бунинг сабаби “музей унга бефарқ бўлган одамларнинг ихтиёрида қолганлигидир".

Янгиликлар лентаси
0