Пекинда II жаҳон уруши якунининг 70 йиллигига бағишланган намойиш бўлиб ўтди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишПекинда Иккинчи жаҳон уруши якунига бағишланган намойиш
Пекинда Иккинчи жаҳон уруши якунига бағишланган намойиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Намойишда 500 ҳарбий техника намуналари ва 200 дан заёд самолетлар қатнашди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Пекиндаги Тянанмэн майдонида Хитой халқининг Япония устидан қозонган ғалабаси ва Иккинчи жаҳон уруши якунига бағишланган тантанали ҳарбий намойиш бўлиб ўтди.

Намойишни салкам 50 мамлакат раҳбарлари, БМТ бош котиби Пн Ги Мун кузатишди. Республика президенти Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясига ушбу танталарда бўлди.

Маросим очилишида сўзга чиққан ХХР раиси Си Цзинпин урушда Пекинга ёрдам кўрсатган мамлакатларга миннатдорчилик билдириб “Хитой халқи бошқа миллатларнинг ғалабага қўшган ҳиссасини ҳеч қачон унутмайди” деди.  Намойиш, унутилмас сана рамзини билдирувчи, 70 артиллерия қуролининг бараварига ўқ отиши билан бошланди.  

“Хитой ҳеч қачон бошқа мамлакатлар устидан устунлик қилишга ёки уларнинг ерларни босиб олишга интилмайди. Бизнинг халқ бошқа халқлар билан доимо тинчликда яшайди”, — деди Си Цзинпин.  

Намойиш якунида осмонга “тинчлик кабутарлари” ва рангбағранг шарлар учирилди.

Намойишда 12 мингдан зиёд ҳарбийлар, улар орасида мингга яқин Россия, Белоруссия, Қириғизистон, Мексика, Куба, Миср, Қозиғистон, Покистон, Тожикистон, Камбоджа, Лаос, Фиджи, Венесуэла, Ванату ва Сербия харбийлари бор эди.

Намойишнинг пиёдалар гуруҳини Россиянинг 154 алоҳида Преображенск полкининг ҳарбийлари якунлашди. Россия ушбу намойишга 40 ҳарбий техника, 20 хил самолет ва вертолетлар кўрсатди.

Иккинчи жаҳон уруши якунига бағишланган бу намойиш Хитой трихида 13 намойиш бўлди.  1960 йилда Хитой ҳукумати ҳарбий парад ҳар 10 йилда бир марта ўтказилади деб қарар қилганди. Охирги шунда намойиш 2009 йилда бўлиб ўтган эди. Бу йилги намойишнинг бошқалардан фарқи шуки – унга чет элдан кўплаб нуфузли меҳмонлар таклиф қилинган.

Янгиликлар лентаси
0