ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Миллий компанияси октябр ойигача ўз ваколатхонасини ёпади деб хабар берди РИА Новости 12news.uz интернет нашри хабарига асосланиб.
2014 йил июнида томонлар давлатлараро битимга қўл қўйишди. Унга кўра томонлар баравар имкониятга, яъни ҳафтасига икки мартадан қатнов ташкил қилишга келишиб олишди.
"Ўзбекистон Ҳаво йуллари" шу йилнинг 30 сентябригача ўзининг Киевдаги ваколатхонасини ёпади, деб хабар берди нашр ўзининг авиакомпаниядаги манбаига асосланиб.
Украина авиакомпанияси Тошкентга қатновларни йўлга қўйиш учун таклиф таёрламоқда.
"Ўзбекистон Ҳаво йуллари" бош директори Валерий Тян августда ОАВга «Украина халқаро авиакомпаниясининг (МАУ) нархлар демпинги оқибатида "Ўзбекистон Ҳаво йуллари" Киевга учишни тўхтатди. Хусусан, МАУ Тошкентда Москва, санкт-Пеьербург, Калининград каби рақобатли йўналишларда сунъий арзонлаштирилган чипталар сотган.
Ўз навбатида Украинанинг авиация ташкиллоти вакиллари, ҳафтасига икки маротаба учишни ташкил қилиш ниятлари борлигини, бир марта учиш молиявий томондан тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтди.
"Ўзбекистон Ҳаво йуллари" Ўзбекистонда ягона авиакомпания бўлиб, у давлатга тегшлидир. Авиакомпания чет элнинг 21 шаҳрига, МДҲнинг 22 шаҳрига ва 11 маҳаллий йўналишлар бўйлаб қатновлар ташкил қилган.