Ўзлаштириш давлат дастурига 20дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш киритилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТемир-бетон маҳсулотлари заводи
Темир-бетон маҳсулотлари заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастури 2019 йилгача мўлжалланаган.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ўзлаштириш дастурига 21 товарни киритди. Мазкур қарор lex.uz порталида чоп этилган.  

Ушбу чоралар республикага ички бозорини тўлдириш ва импорт ўрнини босиш учун амалга оширилаётган ўзлаштириш дастурини чуқурлаштириш мақсадида амалга оширилаяпти.

Хусусан олганда, 2019 йилгача мўлжалланган ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойҳасига кир ювиш машиналари, автомобилларга ёнилғи, ёғ ва ҳаво  филтрлари, пўлат қувурлар, кир ювиш кукни, трансформаторлар ва болалар уйинчоқлари киритилган.   

Қарорга мувофиқ “Тошкент қувур заводи” келаси йилда, темир бетон қурилмаларини мустаҳкамлаш учун 50 минг тонна навли термомеханик мустаҳкамланган металл прокати (арматура) ишлаб чиқаради. Ушбу маҳсулотни ўзлаштириш 36,2 % ни ташкил қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0