ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ХХР раиси Си Цзинпин билан учрашди, деб хабар берди "Жаҳон" ахборот агентлиги.
Давлатлар раҳбарлари ўзаро мунособатларни ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Музокаралар чоғида томонлар ривожлантиришнинг иқтисодий томонларига алоҳида эътибор беришди.
Хитойда бир неча Ўзбекитон — Хитой сармоявий лойҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан Ўрта Осиё — Хитой газ қувури ва Ангрен — Поп элетрлаштирилган темир йўли. Икки мамлакатнинг иқтисодий алоқалари шиддат билан ривожланиб бормоқда. Охирги олти йил мобайнида мамлакатлар орасида мол алмашинуви 3 баравар ошди.
Ислом Каримов Хитойни Иккинчи жаҳон уруши якуни билан табриклади ва Хитой ушбу ғалабага катта ҳисса қўшганлигини айтиб ўтди.
"Ўз ҳаёти, улкан қурболнликлар баҳоси билан босқинчиларга қарши курашиб Иккинчи жаҳон урушини якунлашка катта ҳисса қўшганлар олдида биз тиз чўкамиз”, — деди президент.
Республика раҳбари, урушда эришилган ғалаба бугун биз кўриб турган Хитойнинг оёққа туриб олишига асос бўлганини айтди. Каримовнинг сўзларига жавобан ХХР раҳбари президентни яқинда бўлиб ўтган 1 сентябр — Ўзбекистон Мустақилиги куни билан табриклади ва Ўзбекистон Хитойнинг фашизмга қарши курашда қўллаб-қувватлаганини айтди.
“Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз ва бугунги ўзаро ҳамкорилигимизнии юқори баҳолаймиз”, — деди Си Цзинпин.
Ундан ташқари томонлар бир қатор кескин халқаро муаммоларни муҳокама қилишди ва келажакда Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги кенг кўламли масалалар бўйича фикр алмашдилар.
Ўзбекистон делегациясини “Шоуду” аэропортида кутиб олишди ва давлат раҳбарини "Дяоюйтай" резиденциясига кузатиб қўйишди.
Ўзбекистон президентининг Хитойга охирги давлат ташрифи 2014 йилнинг августида бўлиб ўтган эди. Ўшанда нархи 5,2 миллиард доллардан ортиқ 20та лойҳа ва 800 миллион долларлик савдо шартномларига қўл қўйилган эди. Ундан ташқари Си Цзинпин ва Ислом Каримов Уфада бўлиб ўтган ШҲТ раҳбарлари кенгаши доирасида ҳам учрашишган эди.