ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари Мустақиллик кунида ўзбек миллий таоми — қозон-кабоб таёрлашди, деб ёзилган ваколатхонанинг Facebookдаги саҳифасида.
Қозон – кабоб — ўзбек миллий таоми. Олдиндан сиркаланган қўй гўшти, ўсимлик ёки думба ёғида картошка билан яхшилаб қовурилади. Кўпинча бу овқатни эркаклар таёрлайди.
Ҳозирги қозон-кабоб 19 асрда пайдо бўлган. Уни пиширишда қозон катта аҳамиятга эга, чунки қозоннинг юмалоқ шакли иссиқликнинг бир хил тарқалишини таъминлайди.
Ўзбекистонлик ошпазлар бу овқатнинг ҳамма сирларини камдан-кам очадилар, лекин кўпчилликнинг фикрича овқат бамаза бўлиш асосан гўштнинг сифатига боғлиқ.