Ўзбекистон Мустақиллик кунини нишонлади

© А.ИльясовМустақиллик куни байрам тантаналари
Мустақиллик куни байрам тантаналари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил Мустақиллик кунини нишонлаш “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида ўтмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 1 сен —Sputnik. Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ва халқ сайллари бутун республика бўйлаб ўтказилади.

Ислом Каримов Ўзбекистон фуқароларини Мустақиллик куни билан табриклади.

Ўзбекистон 1991 йилда Совет Иттифоқи парчалангандан сўнг мустақилликка эришди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон – мустақил давлат. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида “Ўзбекстон Республикаси Давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида” қонуни қабул қилинганди.

31 август, душанба куни Алишер Навоий Номли миллий боғда, Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган  байрам тантаналари бўлиб ўтди. Рангба-ранг чироқлар жилваси, куй ва қўшиқлар ҳақиқий байрамона кайфият яратди, деб хабар берди ТИВ вэб сайти.    

Республика президенти фуқароларни Миллий байрам билан табриклаб, Ўзбекистон қисқа вақт ичида бир асрга тенг масофани босиб ўтиб, ҳозирги кунда замонавий, илдам ривожланаётган давлатга айлангани айтди.     

Тантаналар ва халқ сайллари Ғофур Ғулом, Мирзо Улуғбек, Бобур, Фурқат, “Локомотив” ва “Куёшча нури” боғларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Мустақиллик кунини концертлар, театр томошалари ва спортчиларнинг намунали чиқишлари билан нишонлайди. “Ўзбекактер” ижодий уюушмаси аъзолари, “Ўзбекнаво” халқ ва хизмат кўрсатган артистлари, “Ниҳол” танлови ғолиблари, “Ягонасан муқаддас Ватан” танлови ғолиблари, ёзувчи ва шоирлар, чемпион ва спорт усталари ўзбекистонликларни мустақиллик билан тариклайдилар.

Тошкентда сешанба куни байрам тантаналари ўтказиладиган жойлар атрофида автомобиллар ҳаракати чекланади: Марказий офицерлар уйи, Тошкент зоопарки, Давлат Цирки, “Бахт Диёр” гузари ва бошқа сайлгоҳлар ёнида.

 

Янгиликлар лентаси
0