ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистонда, 2 сентябрда янги ўқув йили бошланади. Бу йил биринчи синфга 630 мингдан зиёд ўқувчи боради. Болани мактабга таёрлашга неча пул кераклигини бизнинг инфографикада кўринг.
Биринчи синфга бораётган ҳар бир болага президент совғаси топширилади. Бу мактаб сумкаси бўлиб, ичида керакли дарсликларлар ва ўқув қуролларининг ҳаммаси бор.
Махсус мактаб формаси лицей ва ихтисослашган мактабларда керак, қолган мактабларда эса талаб оддий – ўқувчилардан мактабга камтарона кийиниб келиш талаб қилинади: оқ куйлак билан тўқ рангли шим.
Агар мактаб кийими буюртма бериб тикилса, тахминан 150 сумлар атрофида бўлади. Таёр кийим бош сотиб олинганда ўртача 250 минг сўм. Мактаб сумкаси керакли ўқув қуроллари билан яна 90 минг сўмгача боради.