Ўзбекистон умри узоқлар бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади.

Oбуна бўлиш
Рейтинг охирги икки йилда ичида нашр этилган электрон ОАВ таҳлили асосида тузилган.

 

ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Украинанинг тадқиқот маркази узоқ умр кўрувчилар сони бўйича давлатлар рўйхатини тузди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон олтиничи ўринни эгаллади, деб хабар берди “Ўзбектуризм” миллий компанияси.

Компания хабарига  кўра, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 9000 мингга яқин узоқ умр кўрувчилар бор. Бундан кўп 100 ёшдан ошган аҳоли Япония, Хитой, АҚШ, Буюк британия ва Италия.

Лекин қариялар сонини умумий аҳоли миқёсида ҳисоблаганда Ўзбекистон Япония ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда аҳолининг ўрта ёши тезлик билан ошиб бормоқда. Ушбу кўрсаткич икки йил давомида беш ёшга ошди ва эркаклар орасида 73,5 ёшни, аёллар орасида 75,8 ни ташкил қилди. Республикада ёши 60да ошганлар сони 2 873 минг кишини, 80ёшдан ошганлар сони – 225 минг кишини ва 100 ёшдан ошганлар сони 900 мингга яқин кишини ташкил қилди.

Ўзбекистонда кексаларни эъзозлаш – халқ-урф одатининг қадимий анъанасидир. Жамиятда қарияларга доимо ҳурмат билан қарашади ва уларнинг фикрига қулоқ солишади. Байрамларда ва оила дастурхони атрофида кексалар доим энг тўрда ўтиришади. Қарияларни ҳеч қачон бир ўзларини ташлаб кетмайдилар. Болалардан бири албатта ота-онаси билан бирга яшаб уларга ғамхўрлик қилади. Одатда бу кенжа ўғил.

Ўзбекистон ҳукумати кексалар ҳақида ғамхўрликни қилишни давлат дастурига айлантирган. Республика президенти 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилди. Ушбу дастур қариялар нафақаларини ошириш, уларга ҳар хил имтиёзлар бериш, байрамларда ўутлаш ва бошқа хайрли ишларни кўзда тутган. Ўзбекистонда нафақалар ҳар йил 10-15%га ошади. Бу йил ҳам нафақалар 1 сентябрдан бошлаб 10% га оширилди.

 

Янгиликлар лентаси
0