Россия президенти Ислом Каримовни Мустақиллик куни билан табриклади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё мамлакатлари раҳбарлари Ислом Каримовга миллий байрам мунособати билан табрикномалар юбораяпти.

 

ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилот вакиллари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Мустақиллик куни мунособати билан табрикномалар юбораяпти, деб хабар берилган ТИВ сайтида.

Ислом Каримовни аллақачон Россия президенти Владимир Путин ва Франция президенти Франсуа Олланд табриклашди. Туркия президенти Режеп Эрдоган хам Мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклаб энг яхши ниятлар тилади.  

Ундан ташқари ХХР раҳбари Си Цзинпин, АҚШ ва Канаданинг Бухоро ёҳудийлари конгресси президенти Борис Кандов ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги вакили Юрий Штерк ҳам табрикномалар юборишди.

Табрикномалар келиши ҳали ҳам давом этомқда деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

 

Янгиликлар лентаси
0