ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида Россия кинематографи кунига бағишланган маданият арбоблари учрашуви бўлиб ўтди, kultura.uz хабарига кўра.
Учрашув чоғида “Тошкентда суръатга олинган совет филмлари олтин меъроси” ва “Россия кинематографи тарих варақалари”, — номли тақдимотлар ўтказилди.
Таниқли режиссерлар, “Алвидо ғўр ёшлигим”, “Уруш болалари” филмлари авторлари Жасур ва Мастура Исхаковлар фестивалнинг фахрий меҳмонлари бўлишди. Актерлар Руслан Ларин ва Доно Бобохоновалар кино билан боғлиқ бўлган ҳикояларни айтиб беришди.
“Ўзбекистон ва Россия кинематографи дўстлиги – бу икки маданият ва икки кино мактабининг ёрқин симбиозидир” – деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова.
Жасу ва Мастура Исхаковаларнинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда “Ўзбекфильм”нинг кўплаб ходимлари – ҳужжатли ва баъдий фильм режиссерлари, сценарий авторлари ва операторлар россия кино саноатида ишлаяпти.