Самарқандда «Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги» мавзусидаги анжуман очилди

© Мадина НУРМАН"Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги" анжумани
Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турли мамлакатлардан келган олим ва маданиятшунослар, мамлакатнинг асосий мусиқа фестивали доирасида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманда қатнашади.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Самарқандда ўтказилаётган Х “Шарқ Тароналари” фестивали доирасида, «Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги» номли илмий амалий конференция иш бошлади, деб хабар берди фестивал матбуот хизмати.

Анжуманнинг асосий мақсади — Шарқ халқлари мусиқа маданиятини сақлаш ва ривожлантиришдир. Анжуманда дунёнинг 30 мамлакатидан (Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Германия, АҚШ ва бошқалар) келган маданиятшунос олимлар қатнашади. Ушбу йил конференциясида ёш қатнашувчилар сони анча кўп.
Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромовнинг сўзларига қараганда, халқаро фестивал ва конференциянинг инсоният тамаддунининг бешикларидан бири ҳисобланадиган Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳам бежиз эмас.

“Классик мусиқий анъаналарни келажак авлод учун сақлаш мазкур илмий анжуманнинг асосий мақсади” — деди қатнашчиларидан бири — Япониялик профессор Кобаяши Хироясу.

Профессор Хироясунинг фикрига биноан, ушбу хил анжуманлар фан ва мусиқа орасидаги алоқаларни мустаҳкамлаб, инсон ривожланишининг уйғунлиги учун хизмат қилади.

Анжуманда, Шарқий халқларнинг мусиқавий анъаналари тарихи ҳақидаги маърузалар ўқилмоқда ва инструментал ва ижрочилик санъатлари бўйича мастер-класс ва дискуссиялар ўтказилиш режалаштирилган.

Самарқанднинг асосий майдонида, уч кундан буён, дунёнинг турли миллатлари мусиқалари янграмоқда. Республика президенти ташаббуси билан ташкил қилинган “Шарқ Тароналари”  мусиқа фестивалининг обрўси йил сайин ошиб бормоқда. Ушбу йилги ўнинчи фестивалга дунёнинг 70 мамлакатидан қатнашчилар келган.

Янгиликлар лентаси
0