ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россияликларнинг кўпчиллиги президент фаолиятини маъқуллайди, деб хабар берди РИА Новости "Левада-центра" ўтказган сўровга асосланиб.
Ҳозирги кунда президент фаолиятини 83% россияликлар маъқуллаяпти, июлда – 87%, июнда – 89% эди. Ўтган йилнинг августида ушбу кўрстаткич 84%ни ташкил қилганди, 2013 йилнинг августида эса — 63%.
Сўралганларнинг ярмидан кўпи мамлакатда ишлар тўғри йўналишда кетаяпти, учдан бир қисми эса – нотўғри йуналишда, деб ҳисоблайди.
Бош вазир Дмитрий Медведевнинг фаолиятини аҳолининг 60% маъқуллайди. 2014 йилнинг августига қараганда ушбу кўрсаткич 11%га тушиб кетди. Давлат Думаси фаолиятини сўралганларнинг бор йўғи 47% маъқуллади.
Энг ишончга сазовор сиёсатчилар ким, деган саволга: Владимир Путин (58%), мудофаа вазири Сергей Шойгу (25%), бош вазир Дмитрий Медведев (19%) ва ТИВ Сергей Лавров (19%), — деб жавоб беришди.