Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари бош прокурорлари йиғилишида қатнашади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишШанхай ҳамкорлиги ташкилоти давлатлар байроғи
Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти давлатлар байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу форматдаги 13 учрашув 27-28 августда Остонада ўтказилади.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев ШҲТ мамлакатлари прокурорларининг 13 йиғилишида қатнашати. Ушбу йиғилиш 27-28 августда Остонада бўлиб ўтади, — деб хабар берди ТИВ.

Ушбу кўринишдаги охирги учрашув ўтган йилнинг 8 октябрида Тошкентда бўлиб ўтганди.  

Бу йилги учрашув кун дастурида: Шанхай ҳамкорлиги давлатлари мухтор ташкилотлари томонидан интернет тармоғини қонунга хилоф равишда ишлатиш, кибержиноятчиликка қарши кураш, наркотик ва психотроп моддаларни ноқонуний йўл билан чегарадан олиб ўтиш каби муаммоларини ҳал қилиш борасида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади.

ШҲТ мамлакатлари адлия вазирликлари Душанбе шаҳрида келишувни имзоладилар.

Олдинроқ Душанбеда ШҲТ адлия вазирлари учрашуви бўлиб ўтганди. Ушбу учрашувда ҳудудий хавфсизлик ва қонунчилик борасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилганди. Хусусан, тадбиркор ва ҳомийлар учун қонунларнинг якка электрон тўпламини тузиш масаласи кўриб чиқилган эди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 2001йилда Хитой, Қозиғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари раҳбарлари томонидан ташкил қилинган эди. 2015 йилнинг ёзида Ҳиндистон ва Покистон кузатвучи мамлакатлар сифатида унга қўшилганди.

2015-2016 йилларда Ўзбекистон ШҲТда раислик қилади. Раислик ҳуқуқини топшириш маросими шу йилнинг 10 июлида ШҲТнинг Уфадаги саммитида бўлиб ўтди. Ташкилот аъзоларининг 15-тантанали форуми 2016 йилнинг сентябрида Тошкентда бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0