Ислом Каримов Тошкентнинг янги кўчасига ташриф буюурди

© Пресс-служба президента УзбекистанаИслом Каримов Тошкентнинг янги кучасига ташриф буюурди
Ислом Каримов Тошкентнинг янги кучасига ташриф буюурди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика президенти Тошкентнинг эски шахарида янги уйларни томоша қилди.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Президент Тошкентда янги қурилаётган уйлар ва юқори сифатли кўп-қаватли бинолар қурилиши билан танишиб чиқди, — деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Президент бир йил олдин очилган Нурафшон кўчасида бўлди. Президент фикрича, уйларни қуриш пайтида биринчи навбатда одамлар хохишини ва ўзбек халқининг миллий эътиқодини ҳисобга олиш керак.  

“Бизнинг мамлакат ҳамма соҳаларда катта ютуқларга эришаяпти, одамларимиз шунақанги замонавий ва обод уйларда яшаяпти. Бизнинг мақсад – одамлар орзусини рўёбга чиқаришдир,” — деди Ислом Каримов.  

Нурафшон кўчасида, аллақачон, ҳар бири 160 хонадондан ташкил топган 5та кўп қаватли уй қурилган. Яна 10та юқори сифатли 5 қаватли уйлар қурилиши давом этаяпти. Бу уйлар йил охиригача қуриб битирилиши керак. Президент маслаҳатига кўра, ҳар бир уйнинг биринчи қаватида бир оилага мослашган уч-тўрт хонали  хонадонлар жойлашган.

“Ота-оналар болам ёнимда бўлса дейди. Шу нуқтаи назардан, хонадонларни бундай дойҳалаштириш ҳамманинг кўнглига ёқди. Бу уларга худди бир ҳовлида яшагандек яшаш имконини беради.” – деди президент.

Эски шаҳарни қайта қуриш лойҳаси президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Ушбу лойҳага мувофиқ 2014 йилда Шайхонтовур ва Олмазор туманларида янги йўллар қурилган. Баҳорда Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида янги замоновай кўприк очилди.

Мустақиллик куни арафасида мамлакатнинг ҳар бир бурчагида янги корхоналар, тиббиёт, таълим ва маданият марказлари очилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0