ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Республика президенти Ислом Каримов Пекинда 3 сентябрда бўлиб ўтадиган тантанали ҳарбий парадда қатнашади, — деб хабар берди CA-NEWS.
Хитой пойтахтида ўтказиладиган хотира тантаналари иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги ва хитойнинг япон босқинчиларига қарши Халқ-озодлик урушида қозонган ғалабасига бағишланган.
Ушбу байрамда 30 мамлакат раҳбарлари қатнадилар. Улар орасида Россия, Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Корея давлатлари президентлари бор.
Шу қаторда парадда ўнлаб халқаро такилотлар раҳбарлари қатнашадилар: БМТнинг бош секретари Пан Ги Мун, ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев. 49 мамлакат вакиллари ушбу парадни томоша қилиш учун келадилар.
Пекиннинг Тянанмэн майдонидан дунёнинг 10 мамлакатидан келган 12 минг ҳарбий ўтади. Бу улкан тантанада 400 дан зиёд ҳарбий техника қатнашади. Уларнинг кўпини меҳмонлар биринчи марта кўришади.
Одатда, Хитойда ҳарбий парад республика Ташкил топган кунига бағишлаб ўтказилади. Охирги марта у 2009 йилда бўлиб ўтган. Бу йил 3 сентябрда ўтказиладиган ҳарбий парад эса, ХХР тарихида биринчи марта, Иккинчи Жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага бағишланган параддир.