ТОШКЕНТ, 25 авг —Sputnik. Республика Марказий банки хабарига кўра, сўмнинг расмий курси ўтган ҳафтага караганда ўзгармади деса ҳам бўлади.
Ўтган ҳафтада, валюта коридори тизими бекор қилингандан кейин, қозоқ тангасининг курси 35,5% га камайиб бир долларга 255 тангани ташкил қилди. Банк аналитики айтишига қаранганда, Хитой юани ва қозоқ тангасидан кейин қирғиз соми ва арман дирхами ҳам “эркин сузиш”га жўнатилиши мумкин. Шу билан бир пайтда ўзбек сўми, банк экспертининг гапига қараганда, МДҲ мамлакатлари орасида энг барқарор валюта бўлиб қолмоқда.
Эксперт: ривожланаётган давлатлар валюталари қадрсизланишда давом этади.
Ўзбекистонда бир неча валюта алмашув курслари бор. Расмий курс ҳар ҳафтанинг бошида қайта кўриб чиқилади. Товар импорт қилувчи ташкилотлар ишлатадиган биржа курси эса ҳозирги пайтда 5500 сўмни ташкил қилади. Халқ ва кичик бизнес “қора бозор” курсидан фойдаланади.
Ўтган дам олиш кунида америка валютасининг курси “қора бозорда” 3%га ошиб 4650 сўмни ташкил қилди. Ушбу курс 2015 йилнинг бошидан бошлаб 1.4 бараварга ўсди, расмий курс эса — 3%га.
“Қозоғистонга товар сотиб олишга кетган одамлар қайтиб келиб, танга курси тушиб кетиши билан кўрган зарарларини қайта тиклаш эвазига, курс ўз ўрнига тушиши мумкин”, — деб хабар берди РИА новостига Ўзбекистон банклар ассоциацияси ходими.
Иқтисодий экспертлар гапига қараганда, қозоғистон валютасининг қадрсизланиши Ўзбекистон валюта бозорига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу биринчи навбатда чегара олди савдосининг камайиши ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг камайиши эвазига содир бўлади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари томонидан ўтказиладиган пуллар миқдори ЯИМнинг 12% ни ва йиллик экспорт фойданинг 45%ни ташкил қилади.