Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюуради

© Sputnik / Фотохост-агентство. / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов
Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ашхободда савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик бўйича бирлашган комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация Туркманистон Ташқи ишлар вазири  билан музокаралар олиб борди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув чоғида томонлар Туркманистон президенти  Гурбангулы Бердымухамедовнинг  Ўзбекистонга бўлғуси ташрифини муҳокама қилдилар.  Хусусан, президентлар томонидан қўл қўйилиши кутилаётган ҳужжатлар тўпламини таёрладилар. Улар, шу қаторда,  савдо-иқтисодий,  гуманитар-маданий, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишди.

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга охирги ташрифи ўтган йилнинг ноябрида бўлиб ўтганди. Ўшанда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик бўйича етти хил ҳужжатлар тўпламига қўл қўйилганди.

Ўзбекистон Туркманистонга машинасозлик, электротехника, кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотлари етказиб беради. Мамлакатлар орасида ҳамкорлик ривожланишининг яна бир асоси бу Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Оман транспорт коридорининг очилиши бўлди.

Янгиликлар лентаси
0