Тошкент ёғ-мой комбинати аралаш ёғ ишлаб чиқариш цехини ишга туширади

© Sputnik / Борис Бабанов / Медиабанкка ўтишЁғ ишлаб чиқариш корхонаси
Ёғ ишлаб чиқариш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахт заводи 500 минг долларлик асбоб-ускуна ёрдамида холестерин миқдори кам бўлган ёғ ишлаб чиқаради.

Тошкент, 21 авг – Sputnik. Тошкент ёғ-мой комбинати сентябр ойига қадар пайта ёғини қайта ишлайдиган махсус цех қуриб битиришни режалаштирган — nuz.uz хабарига кўра.

Корхона янги цехи ёрдамида каттиқ ёғлардан 8 тоннага яқин аралаш енгил ёғлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Ушбу маҳсулотларнинг сариёғдан асосий фарқи — бу уларнинг қаймоқдан эмас ўсимлик мойи асосида таёрланиши.  Бундай ёғларда холестерин кам бўлади ва таёрлаш пайти улар витаминларга тўйинтириладилар. Янги цех асбоб-ускунаси учун корхонага 500 минг доллар харажат қилади.

Олдинроқ олинган хабарга кўра, “Ургенч ёғ” Ҳиндистоннинг Muez-Hest India Pvt. Ltd компанияси ёрдамида пахта ёғидан олинган қаттиқ мойлардан дистирланган глицерин  ишлаб чиқариш цехини ишга туширмоқда.

Ўзбекистонда пахта ёғини 27 завод қайта ишлайди. Уларнинг қуввати 3 млн тонна уруғни қайта ишлашга етади. Республиканинг энг катта ёғ ишлаб чиқаручилари бу: "Карши ёғ экстракция", "Косон ёғ экстракция",  "Фарғона ёғ-мой" ва "Қўкон ёғ-мой"дир. Биргаликда улар йилига 600 тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарадилар.

Янгиликлар лентаси
0