Бўлғуси суръатчи ва ихтирочи бошида машҳур Александр лицейида, кейинчалик Санкт-Петербург университети физика-математика факультети тингловчиси бўлган. Буюк рус олими Дмитрий Иванович Менделеевнинг ўқувчиси бўлган.
1898 йилдаўтгазилган фотокўргазмада Прокудин-Горский ўзининг биринчи фотосуръатларини кўрсатди. Ушбу фотосуръатларда 17-18 аср рус рассомларининг ижодий ишлари туширилган эди. Ушандан кейин олим рангли суръат ишлаб чиқиш ҳақида ўйланиб қолди.
ХХ аср бошида суръатчи ўзининг биринчи рангли фотосуръатларини намойиш қилди. 1904 йилдан бошлаб у Россия бўйлаб фаол сафар қилди ва қадимий меъморчилик намуналари, маҳаллий аҳолининг миллий либослари ва турмуш тарзини суръатга тушурди.
1911 йилда Прокудин-Горский Ўрта Осиёга сафар қилди ва Ўзбекистонний тарихий ва маданий марказлари бўлган Самарқанд, Бухоро шаҳарлари кўринишларини суръатга туширди.
1904 – 1916 йилларда Прокудин-Горский томонидан суръатга олинган Россия Империясининг фотосуръатлар тўплами бир неча минглаб негативлар, фотопластиналар, фотосуръатлар ва репродукциялардан ташкил топган. Ҳозирги кунда Рус рангли суръатчилигининг энг йирик меъроси Америка конгресси миллий кутубхонасида сақланмоқда.