Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт нархи 15 фоизга оширилди

Oбуна бўлиш
Янги нархлар 2015 йил 1 сентябрдан амалга киради.

Тошкент, 19 авг – Sputnik. Молия вазирлиги ва Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги бакалавриат ва магистратурада 2015-2016 ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш нархини тасдиқлади, — деб хабар берди Ўзбекитон Республикаси Таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Халқаро алоқалар ва Жаҳон иқтисодиёти билан боғлиқ булган мутахассисликлар бўйича ўқийдиган талабалар энг қиммат нарх тўлайдиган бўлишди — йилига 8,55 млн сўм.  Ушбу нарх ўтган йилгига қараганда қарийб бир миллон сўмга қиммат.

Гуманетар ва табиий фанлар бўйича ўқийдиган талабалар 5,8 миллон тўлашади. Ўтган йили ушбу мутахассисликлар бўйича тўловғконтракт нархи 5,05 миллион сўмни ташкил қилганди. “Журналистика” ва “Информатика технологиялари” мутахассисиликлари бўйича ўқиш нархи 5,5 миллиондан 6,3 миллион сўмга ошди.    “Санъатшунослик ва меъморчилик” йўналишлари бўйича ўқиш 5,95 миллион ўрнига 6,85 миллионни ташкил қилади.  “Иқтисодиёт ва бизнес”, “Тиббиёт” йўналишлари бўйича 6,65 ўрнига 7,65 миллионни ташкил қилади.

Ушбу ўқиш йилида, Ўзбекистонда ОТМга 550 мингдан зиёд абитуриентлар ҳужжат топширган. Бу охирги йиллар ичида энг юқори натижа. Қабул тест натижалари яқин кунлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0