ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Канаданинг “Martin Prosperity Institute” ҳисоботига кўра Ўзбекистон Умужахон Яратувчанлик Кўрсаткичи (Global Creativity Index) буйича умумий 64 ўринда булиб, МДҲ давлатлари орасида “тоқатлилик” йўналиши буйича бирнчи ўринни эгаллади. Ушбу маълумот тадқиқотчилар ҳисоботида курсатилган.
“Тоқатлилик” йўналиши бўйича биринчи ўринни Канада эгаллаган. У ерда 92% аҳоли фикрича майда миллат вакиллари Канадада ҳар жиҳатдан қулай яшайди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Исландия ва Янги Зеландия эгаллади. Ушбу рейтингда Россия 126 ўринда.
Умужахон Яратувчанлик Кўрсаткичига умуман 139 мамлакат киритилган. Умумий рейтинг бўйича Узбекистон 0.288 курсаткич билан 100чи қаторни эгаллади. Рейтингнинг биринчи қаторларини Австралия, Швеция, Янги Зеландия, Канада, Дания ва Финландия давлатлари эгаллаган. Технологиялар буйича Ўзбекистон 74 ўринни, “Талант” йуналиши буйича 111 ўринни эгаллади.
Умужахон Яратувчанлик Кўрсаткичи рейтинги Martin Prosperity Institute томонидан ҳар йили тузилади. Иқтисодиёт ривожи даражасини белгилаш учун тадқиқотчилар нафақат мамлакатдаги моддий бойликлари ҳажмини, балки мамлакат ҳудудларининг интеллектуал имкониятларини, ахборот олишнинг осонлигини, янги технологиялар яратилишини ва бизнесмен ва тадбиркорларнинг қобилиятини ҳисобга олдилар.
Ундан ташқари олимлар иқтисодиёт барқарорлиги ва жамиий тенгсизликларни ҳам ҳисобга оладилар. Яратувчанлик рейтинги асосини “уч Т” ташкил қилди: талант, технология, тоқатлилик.