Mars One лойҳа қатнашчилари Ерни бутунлай ташлаб кетишга таёр

Oбуна бўлиш
2026 йилда Марсга бўладиган саёҳат номзодлари ушбу экспедициядан нималарни кутаётганликларини, Вашингтонда ўтган халқаро Марс жамияти йиғилишида айтиб беришди.

“Бизда ҳақиқатдан ҳам учиб бориб қайтиб келадиган технология йуқ. Марсда бизни орга қайтариб юборадиган, Кеннеди номли космик марказ йўқ,” — деди қатнашчилардан бири, шифокор, Лейла Цукер.

Лейла бўлғуси сафарни Американи забт этиш сафари билан тенглаштирди.унинг сўзларига қараганда бобокалонлари Европадан Янги Дунёга кўчиб утишган, бу фақат бир тарафга  сафар бўлган.

Биринчи забт этувчиларни Марсга 2026 йилда юбориш мўлжалланган. Унгача улар сафарга таёргарлик куришади.

“Ўзга саёрада илғор иш юрутувчи жамоа бўлишни ўрганишимиз учун бизда 10 йил вақт бор”, — деди номзодлардан бири, аэрокосмик технологиялар муҳандиси Оскар Мэтю.

Янгиликлар лентаси
0