Тянцзиндаги хавфли моддалар омборхонасидаги кучли портлашлар. Гувоҳлар видеолавҳаси.

Oбуна бўлиш
Чоршанба куни, Хитойнинг Тянцзиндаги хавфли моддалар омборхонасида иккита кучли портлаш юз берди. ФҲ окибатида энг камида 44 киши ҳалок булди, 520 киши зарар кўрди. Гувоҳлар туширган видеолавҳани томоша қилинг.

 

Саноат шаҳри ҳисобланган Тянцзин шаҳридаги портлашнинг қуввати 3 ва 21 тоннани ташкил қилди, деб хабар берди ССТV телеканали, шаҳар сейсмологлар хизмати маълумотга қараганда.

Бинолардан бири қулади, қолган бир нечаси шикастланди. Қутқарувчилар одамларни уюмлар остидан излаяпти. Қурбонлар сони 44 кишига етди, 520 киши жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди, улардан 66 киши оғир ҳолатда. Қурбонлар орасида 12 ўт ўчирувчи бор деб хабар берди Синхуа Агентлиги.

Чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 23.30да, бирин кетин икки портлаш юз берди. Портлашлар Бинхайдаги Ruihai Logistics компаниясининг, хавфли моддалар сақланадиган,  омборхонасида руй берди. Потлаш шунақа кучли эдики, уни ҳатто маҳаллий сейсмология хизмати қайд қилди. Портлаш кучи ўнлаб километр узоқда ҳам сезилди.

 

Янгиликлар лентаси
0