Тошкет, 13 авг – Sputnik. Вазирликлар ва бошқармалар ҳужжатларни ўз расмий сайтларида нашр этишлади, деб хабар берди "Экономическое обозрение" нашри.
Давлат ҳукумати ташкилотлари ва шаҳар хокимияти сайтларида очиқ маълумотлар келтирилган махсус бўлимлар ташкил қилинган бўлиб, у ерда, авваламбор, тадбиркорларни қизиқтирувчи маълумотлар кўрсатилган бўлади. Давлат идораларининг матбуот хизматлари ҳужжатлар долзарблигини йўқотмаслиги учун уларни доимий равишда янгилаб туришлари шарт.
Ушбу қарор ҳукумат муассасаларининг иш фаолиятини очиқ юритиш ҳақидаги қонунга асосан қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги портал тулдирилишини кузатиб боради. Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссияси томонидан чоп этилиши мажбурий бўлган ҳужжатлар рўйхатини белгиланади.
Ушбу ҳужжатларни бир жойда чоп этиш ва сақлашдан мақсад, барчага уларни топиб олиши ва ишлатиши учун осон йул очиб бериш.