Тошкент, 12 авг — Sputnik. Япония бош вазири Синдзо Абэ, Ўрта Осиё мамлакатлари буйлаб ўзининг биринчи сафарига чиқади, деб хабар берди Japan Times. Сафар давомида, ўзаро мунособатларни мустаҳкамлаш мақсадида Абэ Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюуради.
Бош вазир мезбон давлатлар раҳбарлари билан хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилади. Ундан ташқари бир қатор инфратузилма соҳасига оид зарур ҳужжатларга қўл қўйиш ва нарко трафикни тўхтатиш кун тартибига киритилган. Олдинроқ, Япония бош вазири Ўрта Осиёга август ойида келишни режалаштирган эди, лекин парламентининг сессияси кутилмаганда чўзилиб кетгани учун сафарини кечиктиришга мажбур бўлди.
Охирга марта Япония бош вазири Ўзбекистонга 2006 йилда келган эди. Ўша пайтда ушбу маъсул вазифани жаноб Дзюнъитиро Коидзуми бажарар эди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан бўлган музокараларда асосий эътибор уран қазиб олиш лойҳасига бағишланган эди. Тарафлар Шимолий Корея тарафидан учирилаётган ракеталар, Эрон ядро қуроли ва БМТ реформаларини муҳокама қилишганди.