Тошкент, 11 авг – Sputnik. Таълим вазирлиги хабар беришига кўра, Ўзбекистон Таълим вазирлиги талабаларга стипендия тўлаш тартибини ўзгартирди.
Тошкент Давлат Юридик Университетида таълим модулли тизимда ташкил этилганлиги учун стипендиялар миқдори йилига икки марта белгиланади. Стипендиялар фақат сессия имтиҳонларини муваффақиятли топширган талабаларгагина тўланади.
Қолган барча олий ўқув масканларида, фанлардан академик “қарз”лари бўлмаган талабаларга стипендя ойнинг биринчи кунида тўланади.
Кундузги бўлимларда ўқийдиган, ёши 2 ёшгача бўлган ёш болали талаба қизларга стипендиялар тўлиқ ҳажмда туланади.
Таълим вазирлиги талабаларга стипендия тўлаш тартибини ўзгартирди
18:42 11.08.2015 (янгиланди: 18:42 18.08.2015)
Oбуна бўлиш
Стипендиялар барча “қарз”лар узилгандан кейин туланади.