Тошкент, 10 авг – Sputnik. Афғонистон ва Тожикистон чегарасида булган 5.9 балли қимирлаши Тошкентда ҳам сезилди, деб хабар берди АҚШ Геология хизмати (USGS).
Тошкент сейсмология мутахассисларининг фикрича ер ости силкинишлари Тошкентда 3 баллга етди, деб хабар берди Kun.Uz. Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ер ости силкинишлари 2 баллни ташкаил қилди.
Ер ости силкинишлари Қобул, Исломобод ва Нью Дели да ҳам қайд қилинди.
Ер қимирлашининг эпицентри Тожикистон пойтахтидан 300км жанубда жойлашган бўлиб, унинг маркази 88 км чуқурликда деб аниқланган. Вайронагарчилик ёки жабр кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.
Афғонистон ва Тожикистон чегарасида бўлган ер қимирлаши Тошкентда ҳам сезилди
18:28 10.08.2015 (янгиланди: 18:28 18.08.2015)
© Sputnik / Алексей Куденко
/ Oбуна бўлиш
Афғонистонда кучли ер қимирлаши юз берди, унинг таъсири Ўрта ва Жанубий Осиё мамлакатларида ҳам сезилди. Ўзбекистонда ҳудуди ер ости силкинишлари 2-3 бални ташкил этди.