Ўзбекистонда кўприк қулаши оқибатида одамлар ҳалок булди

Oбуна бўлиш
8 август, шанба куни, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” устидаги кўприк панжараси концерт пайтида қулаб тушди.

Тошкент, 10 авг – Sputnik. Урганч шаҳрида Наврўз Собировнинг концерти пайтида кўприк панжаралари қулаб тушди ва одамлар ҳалок булди деб хабар берди РИА Новости, Ўзбекистон ФҲВ матбуот маркази маълумоти асосида.  

Вазирликда ҳалок бўлган одамлар сонини аниқ айтишмади. Дастлабки маълумотларга қараганда, куприк панжаралари кўприкда ҳаддан зиёд одам тўпланиши натижасида қулаб тушган. Концерт томоша қилишга минглаб томошабинлар келган эди.  

Панжара синиши натижасида ўнлаб одамлар кўлга қулаб тушди. 

Ҳукумат ҳалокат сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш учун махсус комиссия тузди. Комиссия воқеа содир булган жойга ёрдамга жунади. Шу жумладан жабр кўрганларга ва ҳалок бўганларнинг оилаларига моддий ёрдам ҳам назарда тутилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0