Ўзбекистонда соғлиқ ҳафтаси ўтказилади

Oбуна бўлиш
Тадбирда республиканинг барча вилоятларида жойлашган илғор тиббёт марказлари ва илмий-текшириш институтлари қатнашади.

Тошкент, 7 авг – Sputnik. 10 августдан бошлаб Ўзбекистонда ялпи тиббий кўрик бошланади. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида соғлиқ ҳафтаси ўтказилади, деб хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати

Кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари бир ҳафта давомида Республиканинг энг илғор шифохоналарида соғлиқларини текширишлари мумкин. 

Соғлик ҳафтаси икки босқичдан ташкил топган бўлиб, аввал тиббёт марказларида дастлабки кўрик ўтказилади, кейин агар керак булса, тажрибали мутахассислардан тузилган махсус шифокорлар консилиуми хохловчиларни қайта кўрикдан ўтказади. 

Ижтимоий тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган. Тадбир давомида мутахассислар касалликларни олдини олиш ҳақида ҳам айтиб ўтадилар. 

Соғлиқ ҳафтаси анаъанага мувофиқ Мустақиллик Куни арафасида ўтказилмоқда. Ўтган йил тиббиёт куригидан 6.5 млн мактаб уқувчилари ўтд. Шундай тадбирлар натижасида, охирги ўн йиллик давомида Ўзбекистонда зотилжам (пневмония) касаллиги билан касалланган одамлар сони икки баравар, юрак иллати билан туғилган чақалақлар сони 1.3 баварвар  камайди. 


Янгиликлар лентаси
0